-
Фан, таълим ва ишлаб чиқариш ўртасидаги инновацион ҳамкорлик – модернизация асоси сифатида
Posted on Sentyabr 10th, 2013 No comments2013 йил 6 сентябрь куни Фарғона давлат университетида ТЕМПУС дастурининг UnIvЕnt лойиҳаси доирасида ўтказиладиган “Фан, таълим ва ишлаб чиқариш ўртасидаги инновацион ҳамкорлик – модернизация асоси сифатида” мавзусидаги якуний халқаро илмий-амалий семинар бўлиб ўтди
Ушбу халқаро илмий-амалий семинарнинг хусусияти шунда бўлдики, Европа Иттифоқи ва Озарбайжондан ташриф буюрган қатнашчилар UnIvЕnt лойиҳасининг ҳамкорлари иш фаолияти билан ва лойиҳага бевосита алоқадорлиги натижалари билан 4-5 сентябрь кунлари танишдилар. Улар ўз кузатув ва хулосаларини 6 сентябрь куни семинар жараёнида баён қилдилар.
Семинар иштирокчилари 4 сентябрь куни Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш Маркази Фарғона вилоят бўлими етакчи мутахассиси Адилбек Салайдинов ташаббуси билан Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институтининг Фарғона филиали фаолияти билан танишишди, хусусан, Боғбонлар мактаби фаолияти, ўқув режалари, Ўзбекистонда ривожланаётган интенсив боғдорчилик натижалари ҳамда боғдорчиликда қўлланилаётган инновациялар билан яқиндан танишишди.