-
UnIvEnt лойиҳаси доирасида халқаро тажриба алмашиш
Posted on Yanvar 9th, 2014 No commentsЛойиҳанинг Озарбайжондаги ҳамкорлари бўлган Озарбайжон давлат аграр университети ва Ганжа агробизнес ассоциациясининг таклифи асосида лойиҳанинг Ўзбекистон Республикасидаги ҳамкори – Республика қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази Фарғона бўлими етакчи мутахассиси О.Салайдинов 2013 йил 2-9 ноябрь кунлари Озарбайжонда бўлиб қайтди.
Ташрифдан асосий мақсад – Ганжа агробизнес ассоциацияси мутахассислари билан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва уларни агротехник жиҳатдан парваришлаш, узумчиликда илғор технологиялардан фойдаланиш борасида тажриба алмашиш, шу билан бирга 1 гектар майдонда ўзбек технологияси асосида узумзор ташкил этиш.
Ташрифдан аввал Гах районидаги фермер хўжалигидан ажратилган майдонинг иқлим ва тупроқ шароитлари ўрганилди, зарурий материаллар ва техника тайёрланди. Ажратилган майдонга Ўзбекистондан олиб борилган 15 турдаги узум навлари қаламчалари экилди. Маҳаллий мутахассисларга кўчатларни парваришлаш бўйича маслаҳатлар берилди.
Озарбайжонлик ва Ўзбекистонлик лойиҳа ҳамкорлари лойиҳа ниҳоясига етказилгандан сўнг ҳам ҳамкорликни давом эттиришга қарор қилишди.