UnIvEnt
Enhancement of role of universities in transfer of innovations into enterprise
-
Лойиҳа
517522-TEMPUS-1-2011-1-DE-TEMPUS-JPCR
UnIvEnt лойиҳасининг мақсадлари:
- Ишлаб чиқаришга ва тадбиркорлик фаолиятига инновациялар трансферида университетларнинг ролини ошириш;
- Университетларда Инновациялар Трансфери Марказлари фаолиятини ташкил этиш орқали “фан-таълим-ишлаб чиқариш” боғланишини янги босқичга олиб чиқиш;
- Таълим жараёнини корхоналар ва тадбиркорлар буюртмаси асосида ташкил этилишини йўлга қўйиш.
Лойиҳа вазифалари:
- Университетларда ИТМ (Инновациялар трансфери Маркази) ларни ташкил этиш;
- Лойиҳа веб-сайтини яратиш;
- Веб-сайтга инновациялар жамланган маълумотлар базасини жойлаштириш ва уни янгилаб бориш;
- Жойларда тадбиркорларга инновациялар моҳияти, уларни қидириб топиш ва фойдаланиш бўйича тренинглар ўтказиш.
Амалга оширилган ишлар:
- Инновациялар трансфери марказлари (ИТМ) лар учун барча университетларда алоҳида хоналар ажратилди;
- Инновациялар трансфери марказлари учун 84 000 евро қийматга эга жиҳозлар олиб келинди;
- Тадбиркорлар учун ўтказиладиган тренинг дастурлари тайёрланди;
- 2011 йил 17-24 январь кунлари Лейпциг шаҳри (HTWK) да лойиҳа иштирокчилари (Германия, Испания, Португалия, Озарбайжон, Ўзбекистон) нинг бошланғич учрашуви амалга оширилди ва келгусидаги фаолият йўналишлари белгиланди;
- 2011 йил 13-15 апрель кунлари ўтказилган Республика Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар ярмаркасида ФарДУва ФарПИда яратилган лойиҳалар намуналари тақдимоти UnIvEnt лойиҳаси томонидан молиялаштирилди.
- 2011 йил 17-30 май кунлари Испаниянинг Аликанте шаҳрида (Аликанте университети) инновациялар трансфери жараёнининг испан модели ўрганилди.
- 2011 йил 3-7 ноябрь кунлари Озарбайжонда (Нахчиван давлат университети) ИТМ нинг очилишига бағишланган конференция ўтказилди.
- Лойиҳа веб-сайтини яратиш ниҳоясига етказилмоқда;
- Веб-сайтга жойлаштириладиган инновацияларга бўлган корхоналарнинг қизиқиши ўрганилмоқда.
- 2011 йил 22 декабр куни ФДУ ва ФПИда ИТМлар очилди.
- 2011 йил 22-23 декабр кунлари Миллий Темпус офиси томонидан лойиҳа мониторинги ўтказилди.