Enhancement of role of universities in transfer of innovations into enterprise
RSS icon Email icon Home icon
  • UnIvEnt лойиҳасининг EU EDUCATION FAIR ярмаркасидаги иштироки

    Posted on January 9th, 2014 Abdumalik Oripov No comments

    2013 йил 11-12 ноябрь кунлари лойиҳа ижрочиси Д.Ўринов Европа Иттифоқининг Ўзбекистон Республикасидаги Делегацияси, Европа Иттифоқига аъзо мамлакатларнинг Тошкентдаги элчихоналари ва Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамкорлигида ташкил этилган “Европа таълими кунлари”да иштирок этди. Европа таълими кунлари доирасида EU EDUCATION FAIR ярмаркаси ташкил этилди ва унда UnIvEnt лойиҳаси тақдимоти ўтказилди. Тақдимот учун лойиҳа мазмунини ифодаловчи баннерлар, буклетлар ва бошқа тарқатма материаллар тайёрланди, шу билан бирга лойиҳа доирасида ўтказилган халқаро конференциялар тўпламлари тарқатилди.

       

  • UnIvEnt лойиҳаси доирасида халқаро тажриба алмашиш

    Posted on January 9th, 2014 Abdumalik Oripov No comments

    Лойиҳанинг Озарбайжондаги ҳамкорлари бўлган Озарбайжон давлат аграр университети ва Ганжа агробизнес ассоциациясининг таклифи асосида лойиҳанинг Ўзбекистон Республикасидаги ҳамкори – Республика қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази Фарғона бўлими етакчи мутахассиси О.Салайдинов 2013 йил 2-9 ноябрь кунлари Озарбайжонда бўлиб қайтди.

    Ташрифдан асосий мақсад – Ганжа агробизнес ассоциацияси мутахассислари билан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва уларни агротехник жиҳатдан парваришлаш, узумчиликда илғор технологиялардан фойдаланиш борасида тажриба алмашиш, шу билан бирга 1 гектар майдонда ўзбек технологияси асосида узумзор ташкил этиш.

    Ташрифдан аввал Гах районидаги фермер хўжалигидан ажратилган майдонинг иқлим ва тупроқ шароитлари ўрганилди, зарурий материаллар ва техника тайёрланди. Ажратилган майдонга Ўзбекистондан олиб борилган 15 турдаги узум навлари қаламчалари экилди. Маҳаллий мутахассисларга кўчатларни парваришлаш бўйича маслаҳатлар берилди.

    Озарбайжонлик ва Ўзбекистонлик лойиҳа ҳамкорлари лойиҳа ниҳоясига етказилгандан сўнг ҳам ҳамкорликни давом эттиришга қарор қилишди.