Enhancement of role of universities in transfer of innovations into enterprise
RSS icon Email icon Home icon
  • UNIVENT – 517522-TEMPUS-1-2011-1-DE-TEMPUS-JPCR ЛОЙИҲАСИ МОНИТОРИНГИ

    Posted on April 14th, 2014 Abdumalik Oripov No comments

    Темпус миллий офиси Европа Комиссияси раҳбарлигидаги Таълим, аудиовизуал воситалар ва маданият ижроия агентлиги томонидан қабул қилинган Темпус лойиҳаларини мониторинг қилиш умумий қоидалари ва режасига асосланган ҳолда 11 апрель 2014 йилда Фарғона давлат университетида Ўзбекистондаги Темпус миллий офиси (ТМО) координатори А.К.Абдураҳманова ва ТМО эксперти И.П.Вихров томонидан Univent – 517522-TEMPUS-1-2011-1-DE-TEMPUS-JPCR лойиҳаси мониторинги ўтказилди.

    Мониторингда ФарДУ ректори проф. Ш.Х.Ташматов, ФарПИ ректори доц. О.Х.Отақулов, ОЎЮлари проректорлари, лойиҳа командаси аъзолари бўлган профессор-ўқитувчилар, талабалар, лойиҳанинг ноакадемик ҳамкорлари, жамоа ташкилотлари ва Фарғона вилояти ҳокимлиги вакиллари қатнашдилар.

    Мониторинг пайтида лойиҳанинг натижалари ва бардавомийлигини таъминловчи масалалар бўйича 18 та тақдимот ўтказилди.

    Мониторинг ҳисоботи Европа Комиссияси раҳбарлигидаги Таълим, аудиовизуал воситалар ва маданият ижроия агентлигига юборилади. Агентлик мониторингнинг асосий хулосаларини лойиҳанинг асосий координаторига тақдим этади.

    Read the rest of this entry »