Enhancement of role of universities in transfer of innovations into enterprise
RSS иконка EMail иконка Домашняя иконка
  • Ўсимликлардаги замбуруғларга, шираларга, зарарли ҳашаротларга қарши курашувчи кимёвий восита ишлаб чиқариш

    Написано Апрель 1st, 2013 Abdumalik Oripov Нет комментариев

    КПС- акрацид ва фунгицидлар турига кирувчи ва ўсимликларга тушадиган ҳар хил замбуруғларга, шираларга, зарарли ҳашоратларга қарши курашувчи кимёвий воситадир.

    КПСнинг 5%-ли эритмаси эрта баҳорда апрель-май ойларида тут, терак, тол дарахтлари, шафтоли, олма, нок, беҳи, ўрик, гилос боғларига ва токзорларга қишловчи зараркунандаларни йўқотиш учун сепилади. Ғўза далаларининг увотлари ва увотдаги дарахтларни ҳам КПСнинг 5%ли эритмаси билан 2-3 маротаба апрель ойларида ишлов берилиши ғўза шираларининг ва ўргимчакканани кўпайишини олдини олади.

    Мевали боғлар, токзорларни гуллагандан сўнг 5-10 кундан кейин КПСнинг 1%ли эритмаси билан ишлов берилади, шунингдек, мевалар пишиши олдидан ҳам қайта ишлов берилади ва шу тариқа меваларнинг ҳосилини сақлаб қолинади, бу усул зарарсиз ва энг арзондир.

    Название организации: Ферганский государственный университет, кафедра химия
    Почтовый адрес: 150100, г.Фергана, ул.Мураббийлар,19.
    тел.: (8 373)224-28-71, факс: 224-35-32, E-mail: fardu_info@mail.ru
    Автор: М.Ахмадалиев

    Комментарии отключены.