-
Cаноат чиқиндиларини қайта ишлаш асосида КПС-кальций полисульфид ишлаб чиқариш
Написано Ноябрь 16th, 2012 Нет комментариевФойдали ўсимликларнинг хосилдор-лигини ошириш хамда қишлоқ хўжалик зараркунандаларига қарши курашиш максадида, спирт завод-ларида хосил бўлаётган чиқинди сивуха ёғининг охакли олтингургут қайнат-масига қўшиш йўли билан кальций полисульфид — КПС (95-105)oС температурада тайёрланади.
КПС-акрацид, фунгицидлар турига кирувчи, ўсимликларга тушадиган замбруғлар, ҳар хил ширалар, айниқса йўнғичқа шираси, ғўза шираси, ғўза ўргимчакканаси, кўсак қурти ва бошқа зарарли хашоратларга қарши курашувчи воситадир.
Фойдаланиш соҳаси: Табиатни муҳофаза қилиш, ўсимликларни ҳимоя қилиш. Солиштирма оғирлиги 20oС да 1,120 г/см3 дан 1,170 г/см3 гача бўлган сўндирилган охак сутига 80-95oС да олтингургут кукунини 5:1 нисбатдан 2:1 нисбатгача солиб, 95-110oС да 60-90 минут аралаштириб, саноат чиқиндилари : натрий ишқори ёки спирт заводининг чиқиндиси сивуха ёги ёки экстра бензин олишда хосил бўладиган ароматик концентратни ёки уларнинг аралашмасини, охакли олтингургутли қайнатма хажмига нисбатан 10% гача микдорда қўшиш йули билан олинади. Ушбу аралашма куйидаги кўрсатгичларга жавоб бериши керак:
1. Ташқи кўриниши оч кўнғир — тўқ қўнғир рангли 2. Солиштирма оғирлиги
Боме бўйича, oВ12 — 25 3. Водород курсатгичи, рН 8 — 10 КПС — акрацид ва фунгицидлар турига кирувчи, ўсимликларга тушадиган хар хил замбруғларга, шираларга, зарарли хашоратларга қарши курашувчи кимёвий воситадир.
Иқтисодий самарадорлиги: Тадқиқот натижалари атроф-муҳит ва атмосферага зарарсиз бўлган КПС — акрацид ва фунгицидлар турига кирувчи ва ўсимликларга тушадиган хар хил замбруғларга, шираларга, зараркунанда ҳашаротларнинг мавсумий ривожланишига қарши курашувчи кимёвий воситадир.
Название организации: Ферганский государственный университет, кафедра химии,
Почтовый адрес: 150100, г.Фергана, ул. Мураббийлар, 19.
тел.: (8 373) 224-28-71, (+998 91) 326-74-47, факс: 224-35-32,
e-mail: fardu_info@mail.ru
Авторы: М.А.Ахмадалиев