Enhancement of role of universities in transfer of innovations into enterprise
RSS иконка EMail иконка Домашняя иконка
  • Cаноат чиқиндиларини қайта ишлаш асосида КПС-кальций полисульфид ишлаб чиқариш

    Написано Ноябрь 16th, 2012 Abdumalik Oripov Нет комментариев

    Фойдали ўсимликларнинг хосилдор-лигини ошириш хамда қишлоқ хўжалик зараркунандаларига қарши курашиш максадида, спирт завод-ларида хосил бўлаётган чиқинди сивуха ёғининг охакли олтингургут қайнат-масига қўшиш йўли билан кальций полисульфид — КПС (95-105)oС температурада тайёрланади.

    КПС-акрацид, фунгицидлар турига кирувчи, ўсимликларга тушадиган замбруғлар, ҳар хил ширалар, айниқса йўнғичқа шираси, ғўза шираси, ғўза ўргимчакканаси, кўсак қурти ва бошқа зарарли хашоратларга қарши курашувчи воситадир.

    Фойдаланиш соҳаси: Табиатни муҳофаза қилиш, ўсимликларни ҳимоя қилиш. Солиштирма оғирлиги 20oС да 1,120 г/см3 дан 1,170 г/см3 гача бўлган сўндирилган охак сутига 80-95oС да олтингургут кукунини 5:1 нисбатдан 2:1 нисбатгача солиб, 95-110oС да 60-90 минут аралаштириб, саноат чиқиндилари : натрий ишқори ёки спирт заводининг чиқиндиси сивуха ёги ёки экстра бензин олишда хосил бўладиган ароматик концентратни ёки уларнинг аралашмасини, охакли олтингургутли қайнатма хажмига нисбатан 10% гача микдорда қўшиш йули билан олинади. Ушбу аралашма куйидаги кўрсатгичларга жавоб бериши керак:

    1. Ташқи кўриниши оч кўнғир — тўқ қўнғир рангли
    2. Солиштирма оғирлиги
    Боме бўйича, oВ
    12 — 25
    3. Водород курсатгичи, рН 8 — 10

    КПС — акрацид ва фунгицидлар турига кирувчи, ўсимликларга тушадиган хар хил замбруғларга, шираларга, зарарли хашоратларга қарши курашувчи кимёвий воситадир.

    Иқтисодий самарадорлиги: Тадқиқот натижалари атроф-муҳит ва атмосферага зарарсиз бўлган КПС — акрацид ва фунгицидлар турига кирувчи ва ўсимликларга тушадиган хар хил замбруғларга, шираларга, зараркунанда ҳашаротларнинг мавсумий ривожланишига қарши курашувчи кимёвий воситадир.

    Название организации: Ферганский государственный университет, кафедра химии,
    Почтовый адрес: 150100, г.Фергана, ул. Мураббийлар, 19.
    тел.: (8 373) 224-28-71, (+998 91) 326-74-47, факс: 224-35-32,
    e-mail: fardu_info@mail.ru
    Авторы: М.А.Ахмадалиев 

    Комментарии отключены.