Enhancement of role of universities in transfer of innovations into enterprise
RSS иконка EMail иконка Домашняя иконка
  • Цилиндр шаклидаги қуёш сув иситгичи

    Написано Ноябрь 16th, 2012 Abdumalik Oripov Нет комментариев

    Лойиҳада Ўзбекистон Республикаси шароитида иссиқ сув таъминоти тизимида ишлашга мўлжалланган, арзон ва оддий цилиндирсимон иссиқлик қабул қилувчи, паст потенцияли қуёш сув иситгич қурилмаларини танлаш ва уларнинг асосий кўрсатгичларини оптималлаштириш хисобига иссиқлик самарадорлигини ошириш режалаштирилган. Қуёш сув иситгич вазифаси йилнинг қуёшли кунларида иссиқ сув билан таъминлаш. Қуёш сув иситгичи ойна билан қопланган ёғоч иссиқлик яшиги (2), ичига ўрнатилган қора шиша трубка (3) ва сув ўтказувчи труба (4), вентил (5), совуқ сув идиши(1)дан иборат. “Иссиқлик яшиги” юқори қисми ойна билан қопланган ва жануб томонга 30o-40o бурчак остида ўрнатилган.

    Қўлланилиш соҳаси: Таклиф этилаётган қурилма болалар боғчалари, ҳаммомлар, кир ювиш хоналари, ювиниш хоналари, санатория (дам олиш уйлари), спорт майдончалари, ёзги дам олиш оромгохлари, туристлар ётоқхоналари, чегара қўшинлари қурилиш объектлари, овқатланиш тизими, таъмирлаш устахоналари, фермер хўжаликлари ва хўжаликнинг турли соҳаларида фойдаланишга мўлжалланган.

    Асосий техник ўлчамлари: Узунлиги — 1,5 м.; Кенглиги — 1,0 м.; Нур ютиш юзаси — 1,60 м2.

    Иқтисодий самарадорлиги: Қуёш нурланиш интенсивлиги 600-650 Вт/см2. Сувнинг дастлабки харорати 20o-30oС бўлганда сув иситгичнинг ўртача кунлик самарадорлиги 0,40-0,45 ни ташкил этади.

    Кутилаётган натижалар:
    1. Иссиқлик энергияси ва ёқилғини тежайди.
    2. Атроф-мухитни мусаффолигини сақлайди.
    3. Аҳолини қуёшли кунларда иссиқ сув билан таъминлашга эришилади.

    Комментарии отключены.