-
Майда ҳашаротлар оганизмидаги газлар алмашинувини ўрганиш усули
Написано Ноябрь 20th, 2012 Нет комментариевИлмий манбаларда нисбатан йирик ҳашаротларнинг газлар алмашинувини тадқиқ этишга оид маълумотлар ўрин олган, лекин майда ҳашаротларнинг кислород қабул қилиш ва карбонат ангидридни чиқариш механизмини ўрганишга оид маълумотлар умуман учрамайди. Нисбатан майда ҳашаротларда газ алмашинувини ўрганиш учун мўлжалланган Шоландер ҳамда Тунберг-Винтерштейн микрока-мерасининг ишлаш механизми асосида муаллифлар томонидан янги микрокамера йиғилди. Ҳашаротлар томонидан ютилган кислородни ҳамда чиқарилган карбонат ангидрид миқдорини аниқлашда ушбу микрокамерадан фойдаланиш мумкин. Ютилган кислородни аниқлашда пирогаллол ҳамда чиқарилган карбонат ангидрид газини аниқлаш учун эса калий гидроксид эритмаларидан фойдаланилди. Эритмалар А.Б.Коган ҳамда С.И.Щитовлар услублари асосида тайёрланади. Ҳашарот-ларнинг нафас олиш жараёни қуйидаги тартибда ўрганилади: улардан бир нечта (катта кичиклигига қараб ўртача 10 дона) камерага солинади. Унинг резина қопқоғи орасига иккита найча туширилади. Найчанинг биринчиси ўсимлик мойи турадиган идишга, иккинчиси эса эритма жойлашган идишга ўрнатилади.
Эритма ҳашарот турган камерага ўтиб кетмаслиги учун найчалардаги жўмраклар беркитиб қўйилади. Эритма қуйилган идишга ўлчагич туширилади, системанинг герметик ҳолатда бўлиши таъминланади. Нафас камерасига (4) ҳашаротлар жойлаштирилгач, вақт қайд этилади. Улар камеранинг ичида озуқасиз ҳолатда нобуд бўлгунча сақланади. Чиқарилган нафас ҳавоси поршенни (1) итариш орқали жўмракларни (3) очиб, эритмага (5) ўтказилади. Бу пайтда ўлчагич (6) ичидаги эритма кўрсаткичи юқорига кўтарилади. Эритма ўлчагичда энг юқори бўлган ҳолат қайд этилади. Эритма ичидаги ҳаво пуфагининг қанча қисми кислород ёки карбонат ангидрид эканлиги бир неча соатдан кейин маълум бўлади (кислород учун 8-10 соат, карбонат ангидрид учун 2-3 соат мақсадга мувофиқ). Чунки ҳаво таркибидаги кислород ва карбонат ангидрид бу давр мобайнида эритмага сўрилиб кетади, натижада ўлчагичли пипеткадаги рақам ўзгаради. Ўзгарган рақам қайд этиб борилади. Ажралиб чиққан нафас ҳавосининг ҳажмини (V0) нормал шароитга келтириш учун Бойль-Мариотт ва Гей-Люссак қонунига (2.7) мувофиқ қуйидаги тенгламадан фойдаланилади.
Муайян ҳароратли ҳаво таркибидаги сув буғининг босими (В) Л.Л.Васильева ва И.А.Ветюковалар таклиф этган махсус жадвалдан олинади. Натижаларни хулосалаш учун ҳар бир ҳашаротнинг оғирлиги Торсион тарозисида алоҳида аниқланади. Ҳашаротларни нафас камерасига қўйилгандан бошлаб, уларнинг нобуд бўлишигача ўтган вақт бирлигини резистентлик кўрсаткичи (РК) деб қабул қилиш мумкин.
Фойдаланиш соҳаси: табиатни муҳофаза қилиш, ўсимликларни ҳимоя қилиш, таълим, илмий-тадқиқотлар. Ҳашаротларнинг газлар алмашинуви, энергия сарфи, нафас коэффициенти (НК) ва резистентлик кўрсаткичлари (РК)дан атроф-муҳит ҳолатини баҳолашда қўшимча далил сифатида фойдаланиш мумкин. Ҳашаротларнинг газлар алмашинувини тадқиқ этиш учун яратилган микрокамера ва ундан фойдаланиш услуби бошқа майда ҳашаротларни ўрганишда кенг миқёсда фойдаланиш мумкин. Тадқиқот натижалари ўсимликларнинг энг хавфли сўрувчи зараркунандаларининг ҳаёт цикли ва индивидлари сонининг кўп йиллик ўзгаришини башорат қилиш, шу асосда уларга самарали қарши кураш олиб бориш учун замин яратади.
Иқтисодий самарадорлиги: Тадқиқот натижалари атроф-муҳит экологик ҳолатини биоиндикация қилиш ва атмосфера ҳавоси ҳолатини баҳолашда, зараркунанда ҳашаротларнинг мавсумий ривожланишини башорат қилишда қўлланилади.
Название организации: Ферганский государственный университет, кафедра зоология.
Почтовый адрес: 150100, г. Фергана, ул. Мураббийлар, 19.
Тел.: (8 373) 224-28-71, факс: 224-35-32,
e-mail: fardu_info@mail.ru
Авторы: М.Ахмедов, И.Зокиров.