-
Янги соополимер модда асосида ускуна тайёрлаш
Написано Март 20th, 2013 Нет комментариевПахтани қайта ишлаш саноат корхоналарида ишлатилаётган темир ускуналарнинг ўрнига полиэтилен, полипропилен ва полистироллардан фойдаланиш мумкин. Булардан фуран бирикмалари асосида хосил қилинган полимерлар мақсадлироқдир. Фурфорал билан ацетоннинг бирикиш реакцияси ишқорий катализаторлар таъсирида конденсацияланиш йўли билан бориб, мураккаб реакциялар натижасида хосил бўладиган моддаларнинг йиғиндисидан иборат бўлиб, у ёки бу модданинг хосил бўлишига олиб борилаётган реакциянинг шарт-шароитига боғлиқ.
Республика пахтани қайта ишлашсаноат корхоналарида қўлланилади.
Республика пахтани қайта ишлашсаноат корхоналарида чигитдан толани ажратиб олиш қурилмаларида қўлланиладиган проклаткалар асосан қимматбахо қотишма дуралюминийдан тайёрланади. Ушбу қисм 38-44 соатда носоз холатга келади ва алмаштирилади. Алмаштириш учун вақт ва янги ускуна ишлатилади.Бу эса толани ажратиб олиш жараёнини анча қимматга тушишига олиб келади. Ушбу муамони хал қилиш мақсадида биз фуран бирикмалари асосида махалий хом ашёдан фойдаланиб керакли хусусиятга эга бўлган соополимер олишни йўлга қўйдик. Олинган соополимер асосида, дуралюминийдан тайёрланга қисмни ўрнини босувчи пластмаса ускуна тайёрладик. Ўтказилган текширишлар шуни кўрсатадики янги ускуна аввалгига қараганда 4 маротоба узоқ ишлайди ва иқтисодий арзон.
Ускуна полимер материалл билан алмаштирилса Республика миқёсида экалогик ва иқтисодий жихатдан жуда катта самарадорликка эришилади.
Название организации: Ферганский государственный университет, кафедра химия
Почтовый адрес : 150100, г.Фергана, ул.Мураббийлар,19.
тел.: (8 373)224-28-71, факс: 224-35-32, E-mail: fardu_info@mail.ru
Автор: И.Исмоилов, Ў.Қодирқулов, К.Онарқулов, Ш.Турсунов