Enhancement of role of universities in transfer of innovations into enterprise
RSS иконка EMail иконка Домашняя иконка
  • Қишлоқ хўжалиги экинларининг ўсиш ва ривожланишини фаоллаштирувчи моддалар

    Написано April 1st, 2013 Abdumalik Oripov Нет комментариев

    Маданий ва ёввойи ўсимликларнинг кенг спектридан ажратиб олинган модда-лар қишлоқ хўжалиги экинларини ўсиш ва ривожланишини фаоллаштиради. Ўсимлик хом ашёси сифатида ундирил-ган буғдой ёки беданинг ер устки қисмидан ёки исмалоқ ёки помидор баргларидан ёки кунгабоқар барглари ва саватидан фойдаланилади.

    Қишлоқ хўжалигида. Ғўза, буғдой ва бошқа қатор орасига ишланадиган экинлар уруғликларига экиш олдидан ишлов берилади. Ўсув органларига 0,01% биологик фаол модда эритмаси пуркалади. Мевали дарахтлар илдизи атрофига қуйилади.

    Маданий ва ёввойи ўсимликлардан олинган биологик фаол моддалар суюқ ёки кристалл ҳолда ишлаб чиқилади. Кристалл ҳолдагиси спиртда эритиб олиниб, кейин сувга қўшилади. Суюқ ҳолдагисини тўғридан – тўғри сув билан аралаштириш мумкин. Сув билан яхши аралашади. Биологик фаол моддалар билан уруғлик материалларга ишлов берилганда 1 тонна уруғга 10 мл препарат 10 литр сувга қўшиб ишлатилади. Масалан, буғдой уруғига ишлов бериш учун 1 тонна уруғлик дон махсус майдонга 10 см қалинликда бир текис ёйилади. 10 мл препарат қўшилган 10 литр сув ёйилган буғдой донлари устига сепилади ва яхшилаб аралаштириб, 20 – 30 минут тўплаб қўйилади. Сўнгра ёйиб қуритиб, экилади. Мевали боғлардан сифатли, йирик мева олиш учун масалан, олма дарахти остига 70 – 100 см масофада дарахтни 4 томонига 25 ммдан жами 100 мл препарат 30 – 35 см чуқурликка қуйилади. Ипак қуртининг ипакчанлиги ва маҳсулдорлигини ошириш учун 0,01% суспензияси билан ишлов берилган тут барглари билан ипак қурти боқилади.

    Биологик фаол моддалар билан ишлов берилган уруғлик материаллар ва тўла униб чиқади. Масалан, тадқиқотларни кўрсати-шича биологик фаол моддалар буғдой донларининг униб чиқишини 14-23% га ўсимтасининг узунлигини 11-29% га оширган. Ўсиш ва ривожланиш жадал-лашиб, бошоқнинг узунлиги 1,2 см га, бошоқдаги дон сони 6 – 8 донага, 1000 дона доннинг вазни 11 – 17% га ошириши исботланган, чигитларга ишлов берилган ғўзаларда униб чиқиш 2 кунга, тўла униб чиқиши 5- 6 кунга тезлашган, 3 – 5 ц/га қўшимча ҳосил олиш имкони яратилган.

    Название организации: Ферганский государственный университет, кафедра общая экология и ботаника.
    Почтовый адрес: 150100, г.Фергана, ул.Мураббийлар,19.
    тел.: (8 373)224-28-71, факс: 224-35-32, E-mail: fardu_info@mail.ru
    Автор: А.Собиров.

    Комментарии отключены.