Enhancement of role of universities in transfer of innovations into enterprise
RSS иконка EMail иконка Домашняя иконка
  • Ғўзани сўрувчи зараркунандаларига қарши 85% ли сувда намланувчи олтингугурт препарати

    Написано April 1st, 2013 Abdumalik Oripov Нет комментариев

    85 %ли сувда намланувчи олтингугурт қўлланилганда фақат ўргимчакканага қарши юқори самара берибгина қолмай, бошқа сўрувчи зараркунандалар танасига хам контакт таъсир қилади. Шунингдек кўсак қурти капалакларига чўчитувчи восита сифатида таъсир этади. 85 %ли сувда намланувчи олтингугурт препарати энтомофагларга кучсиз токсик таъсир кўрсатиши туфайли бу препаратлар билан ишлатилган майдонларда ишловнинг иккинчи куниёқ зараркунандаларга қарши биофабрика ва биолаборатория махсулотларидан фойдаланиш мумкин.

    Сўрувчи хашоратларга қарши курашда 85 %ли сувда намланувчи олтингугурт моддасидан 1,0-1,5 %ли суспензия тайёрланиб, бир гектар майдонга 600 литр сув сарфланади. Бунинг учун 6 килограмм 85 %ли сувда намланувчи олтингугуртни 20 литр сувда аралаштириб олиб, сув билан тўлдирилган ОВХ-28 пуркаш агрегати бакига қуйилади. Гидроаралаштиргичли ОВХ-28 агрегатида ғўзанинг ривожланиш фазасига қараб гектарига 600-900 литр препаратнинг ишчи суспензияси йирик тешикли наконечник (пойнак)дан фойдаланган холда пуркалади.

    85 %ли сувда намланувчи олтингугурт препарати ғўза, дон, сабзавот ва полиз экинлари хамда боғ ва токзорлардаги сўрувчи хашоратлар-ўргимчаккана, тамаки трипси, ўсимлик битларига қарши хамда улардаги ун-шудринг, сариқ ва қўнғир занг, оидиум, парша (қўтир) касалликларига қарши қўлланилади. Шунингдек ғўза тунлами, олма қурти, анордаги комсток қурти, анжир парвонаси қурти ва бошқа кемирувчи зараркунандаларга қарши ўзидан кочирувчи (чўчитувчи) восита сифатида фойдаланиш мумкин. Чунки 85 %ли сувда намланувчи олтингугурт қўлланилган майдонларга тунлам, парвона қуртлари капалаклари яқинлашмайди, тухум қўймайди. Дори сепиш ишларини каналар қишлаб чиққан даврда ўтказиш бир мунча самарали муддат ҳисобланади. Дала четларига, бегона ўтларга биринчи марта дори сепиш тадбирларини март ойининг охирида- апрел ойининг бошларида ўтказиш тавсия этилади. Ғўзага биринчи марта дори пуркаш ишлари 2-5% ўсимлик кана билан зарарланган пайтда (100 та баргда 150-170 та кана мавжуд бўлса) ўтказилади.

    Захарли кимёвий препаратлар ишлатмаслик хисобига катта иқтисодий самара беради, экологик тоза махсулот олинади. 1 литр ёки 1 кг захарли кимёвий модда 55-60 минг сўм бўлгани холда 1кг сувда намланувчи олтингугурт моддасини тайёрлаш учун 1000-1200 сўм сарф этилади ёки 50-60 баробар арзонга тушади. Биологик кураш олиб бориш учун тўла имконият яратилади, фойдали хашаротларни қирилиб кетишини олди олинади. Бундан ташқари сувда намланувчи олтингугурт минерал ўғитлар билан барг орқали берилганда, баргда бораётган физиологик — биокимёвий жараёнлар интенсив-лашади, оксидловчи ферментлар активлашиб, углеводларни хосил бўлиши кўпаяди, барг қалинлашиб хужайра ширасининг осмотик босими кўтарилади, сўрувчи зараркунандаларнинг озиқланиши учун шароит йўқолади. Натижада 5-10 кун ичида сўрувчи зараркунандалар (ўргимчаккана, шира ва трипс)дан қутилиш имконияти яратилади. Ўсимликда фотосинтез ва нафас олиш жараёнлари кучайиб, баргда синтетик жараёнларнинг ошиши хисобига юқори ва сифатли хосил олинади.

    Название организации: Ферганский государственный университет, кафедра общая экология и ботаника.
    Почтовый адрес : 150100, г.Фергана, ул.Мураббийлар,19.
    тел.: (8 373)224-28-71, факс: 224-35-32, E-mail: fardu_info@mail.ru
    Автор: А.Собиров.

    Комментарии отключены.