Enhancement of role of universities in transfer of innovations into enterprise
RSS иконка EMail иконка Домашняя иконка
  • Меҳнат, маблағ ва сув ресурсларини тежайдиган ғўза етиштиришнинг янги технологияси

    Написано April 1st, 2013 Abdumalik Oripov Нет комментариев

    Кузда ҳосилни йиғиб териб олиниши биланоқ, хар гектар ерга 15-20 тонна гўнг билан фосфор ва калийли ўғитлар йиллик нормасини 70 фоизи солиниб, 30-35 см чуқурликда ҳайдалиб, 60 см чуқурликда крот билан биргаликда чуқур юмшатилади. Сўнг баланд (40-45 см) қилиб пушта олиниб нам суви берилади. Ер етилиши билан бароналаниб, олинган пушталарнинг икки ён бағрига чигит экилади.

    Республикамизнинг барча пахтачилик хўжа-ликларига тавсия этилади. Айниқса, сув тақчил майдонларда юқори самара беради.

    Чуқур юмшатилган ва пушта олинган вариантларда тупроқнинг хажм массаси бутун ўсиш даври давомида назорат вариантга нисбатан анчага кам бўлади. Масалан, экишдан кейинги олинган маълумотларга кўра, назорат вариантнинг хажм массаси 0-30 см қатламда 1,30 г/см3 , 30-60 см қатламда 1,34 г/см3 бўлгани холда тажриба вариантида бу кўрсаткичлар 0-30 см қатламда 1,24 г/см3 га, 30-60 см қатламда 1,32 г/см3 га баробар бўлган. Пушталарнинг бундай юмшоқ сақланиши оқибатида намлик ва иссиқлик режими сезиларли даражада яхшиланади. Тупроқ ҳарорати пушталарда текис экилган назоратга нисбатан эрталабки соатларда 0,0-0,5oС, куннинг ўртасида 2,0-2,5oС, кечки соатларда 1,5-2,0oС га фарқ қилади. Шунингдек пушталарда тупроқ намлиги ҳам мўътадил бўлиб, тўла дала нам сиғимига нисбатан 8-10 фоиз юқори сақланади.

    Иқтисодий самарадорлиги. Баланд олинган пушталар илдиз ривожланадиган майин тупроқ хажмини оширганидан текис ерга чигит экишга нисбатан маълум иқлим шароитларида самарали бўлиб, чигитларни эрта униб чиқиши, кучли қатқалоқ бўлишини барта-раф этиши, нихоят хосилни ошириши туфайли иқтисодий самара беради. Чигит-ларни пуштани икки ён бағрига экишда экишгача ва экишдан кейинги даврларда ер текислаш, бароналаш, молалаш, чизеллаш, ўғитлаш, культивациялаш чопиқ ва қатқалоқни юмшатиш каби ишлар хисобига ўтказиладиган агротехник тадбирлар сонини икки баробарга камайтириш имкони яратилади.

    Название организации: Ферганский государственный университет, кафедра общая экология и ботаника.
    Почтовый адрес: 150100, г.Фергана, ул.Мураббийлар,19.
    тел.: (8 373)224-28-71, факс: 224-35-32, E-mail: fardu_info@mail.ru
    Автор: А.Собиров.

    Комментарии отключены.